Португалия терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини Кипрда давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 13:42
  • 1107
  • 30

Португалия терма жамоаси собиқ футболчиси Мигел Велозу шу ёзда Кипр чемпионатида кўриниш бериши мумкин.

33 ёшли португалиялик футболчининг "Женоа" билан тузган шартномаси яқин кунларда якунига етади. У клуб таркибида 3 мавсум давомида ҳаракат қилди.

Хавбек фаолиятини давом эттириш мақсадида Никосиянинг "Омония" клуби вариантини кўриб чиқмоқда. Ҳамкорликка ҳар икки томон ҳам қизиқмоқда. Музокаралар эса давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Велозу "Динамо" таркибида 2012 йилдан 2014 йилгача ҳаракат қилган. Бу вақт мобайнида футболчи "оқ-кўклар" таркибида 127та ўйин ўтказиб, 14та гол ва 20та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар