ads


"Реал" ван де Бекка 50 миллион евро таклиф қилди, аммо "Аякс" 65 млн сўрамоқда

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 14:00
  • 550
  • 30

"Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин.

ads

Мадрид клуби голландияликлар билан музокара олиб бормоқда, фақатгина томонлар якуний қарор борасида келиша олишмаяпти.

"Аякс" ван де Бек учун 65 миллион евро таклиф қилмоқда, "Реал" эса 50 миллиондан кўп беришга тайёр эмас.

Қайд этиш керакки, ван де Бекнинг трансфери "Реал" учун ягона вариант эмас. Чунки ҳали Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"дан харид қилиниши сўроқ остида турибди.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 12та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар