"Nike" ва ПСЖ ҳамкорликни камида 43 йил давом эттиришмоқчи

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 14:21
  • 873
  • 30

ПСЖ футбол клуби ҳамда "Nike" ҳамкорлик шартномасини 2032 йилгача узайтиришди.

"Nike" ва ПСЖ 1989 йилдан бери бирга ишлашади. Биз спортдарги энг узоқ ва яхши ҳамкорликни янада кенгайтираётганимиздан мамнунмиз. Биз "Пари Сен-Жермен" эркаклар ҳамда аёллар жамоаларини қўллаб-қувватлашдан ташқари, клуб билан бир қатор лойиҳаларда ҳамкорлик қиламиз. Бизнинг мақсадимиз Парижда қадриятларимизни мерос қолдиришдан иборат", - дейди "Nike" вице-президентти Берт Хойт.

"Бу ҳамкорлик клуб учун жуда муҳимдир. У бизда мавжуд бўлган орзу ва интилишларни рўёбга чиқаради. Бу ҳамкорлик "Nike" биз билан яна бир неча йиллар бирга бўлишини кўрсатди", - дейди президент Носир Ал Хелайфи.

Ўхшаш янгиликлар