Дюгарри де Лигт ҳақида: "У 19 ёшда 12-15 млн евро ишламоқчими? Кўнглим айнияпти"

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 15:42
  • 1045
  • 30

Франция терма жамоаси собиқ ўйинчиси Кристоф Дюгарри "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг молиявий талаблари ҳақида кескин фикр билдирди.

"У нима ҳақида ўйламоқда? Унинг миясида нима ҳаёл бор? У 19 ёш! У 12, 13, 14 ёки 15 миллион ишламоқчими? Яхшироқ машина, каттароқ уй, узунроқ яхта хоҳлаяптими? Агар буларнинг барчаси пул туфайли бўлса менинг кўнглим айнийди.

Де Лигт - ажойиб ҳимоячи, у жуда яхши. Лекин, бундай аҳволда ҳаммаси узоқ давом этмайди. Бу мумкин эмас.

Мен замонавий футболдан чарчадим. ПСЖ унинг хизматларидан воз кечгани билан уларни табриклайман", - деди Дюгарри.

Ўхшаш янгиликлар