Шошилинч хабар! "Милан" четлатилди

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 16:00
  • 961
  • 30

"Милан" молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилмагани туфайли жазоланди, дейилади Спорт арбитраж суди расмий сайтида.

Текширув натижаларига кўра, Италия жамоаси 2019/2020 мавсум еврокубок турнирларидан четлатилди. Клуб 2015-2018 йилларда қоидага амал қилмаган.

"Милан" сўнгги мавсум якунига кўра, А Серияда бешинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган эди. Олдинроқ, россонерлар турнирда иштирок этишдан бош тортмоқчи бўлаётгани, уларнинг ўрнини эса "Рома" эгаллаши айтилаётганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида "Милан"га 12 млн. евро жарима солинган эди. Клуб Европа лигасидан шунча даромад олиши керак бўлган, бироқ УЕФА жарима тариқасида пулларни тўламади. Бундан ташқари, яқин икки мавсум ичида "Милан" еврокубокларда 21 нафардан ортиқ футболчини қайдномага кирита олмайди.

Ўхшаш янгиликлар