Швейцария келажаги дея эътироф этилган футболчи "Боруссия М" клубига ўтди

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 20:21
  • 1041
  • 30

"Шальке" ҳужумчиси Брель Эмболо Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасига ўтди.

Швейцариялик форвард янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолади. Трансфер миқдори 10 миллион евро атрофида дея маълумот берилган. Эмболо 2016 йилдан бери "Шальке" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум 28 ўйинда майдонга тушиб 6 та гол урди ва 4 марта голли узатма муаллифига айланди. 



Келажак ғунчаси

Ўхшаш янгиликлар