ads


Реднапп: "Келаси мавсум АПЛда "Арсенал" кучли олтиликка киради деб ўйламайман, худди "Манчестер Юнайтед" каби"

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 20:21
  • 543
  • 30

"Тоттенхэм" собиқ мураббийи Харри Реднапп АПЛнинг келаси мавсумида "Арсенал" ва МЮнинг имкониятларини паст баҳолади.

ads

"Кейинги мавсум Англия чемпионатида камида битта гранд клубни кучли олтиликдан тушиб қолганини кўришимиз мумкин. "Арсенал"нинг ҳимоя чизиғига ишонмаяпман. Ҳозирча улар умуман футболчи сотиб олишмаяпти ва келаси мавсум топ-6ликда бўлмаса керак. Бу гап "Манчестер Юнайтед"га ҳам таалуқли. Ван-Биссаканинг келажаги порлоқ. Аммо, ўйлашимча манкунианликларга 4-5 ёки 6 янги футболчи керак. Клубнинг ўйинини қайта ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Янги мавсумда "Эвертон", "Вест Хэм" ва хаттоки "Вулверхэмптон"дан ажойиб ўйинлар кутмоқдаман", – дейди Реднапп.  

Ўхшаш янгиликлар