"Монако" клуби "нерадзуррилар"нинг португалиялик футболчиси учун 18 миллион евро бермоқчи

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 21:42
  • 1028
  • 30

"Интер" ярим ҳимоячиси Жоау Мариу фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълмуотига кўра, клублар 26 ёшли футболчининг трансфери борасида музокара олиб боришмоқда. Монегаскликлар 18 миллион евро таклиф қилган бўлса, "Интер" Мариунинг сотувидан 25 миллион евро ишлаб олмоқчи. 

Жоау Мариу 2016 йилда 45 миллион евро эвазига "Интер"га келиб қўшилганди. Ўтган мавсум А Сериянинг 20 ўйинида иштирок этган португалиялик хавбек 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди. 


Ўхшаш янгиликлар