Африка Миллатлар Кубоги-2019. Тунис яна очко йўқотди, Марокаш эса Кот-дʼИвуар билан тўқнаш келмоқда

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 22:42
  • 952
  • 30

Африка Миллатлар Кубогининг 2 тури доирасида Тунис термаси Мали билан тўқнаш келиб, муроса (1:1) йўлини танлади.

Тунисликлар илк турда ҳам Ангола билан дуранг (1:1) ўйнаганди. Мазкур терма жамоалар жой олган «E» гуруҳидаги иккинчи баҳс эса Ангола – Мавритания ўртасида эртага, Тошкент вақти билан 19:30да бўлиб ўтади.


«E» гуруҳи. 2 тур.

Тунис – Мали 1:1 (0:0, 1:1)

«As-Suwais Stadium»

Голлар: 0:1 – 60, автогол Ассен, 1:1 – 70 Хазри.

Тунис – Ассен, Мерья, Хаддади, Бронн, Кешрида, Шалали, Слити (Бин-Муҳаммад, 84), Хазри, Скири, Бадри (Мсакни, 62), Хенисси (Шауат, 70).

Мали – Диарра, Ваге, Коне, Траоре, Фофана, Айдара (Траоре, 86), Самассеку, Женепо (Думбия, 75), Кулибали, Марега, Диаби (Траоре, 80).

Огоҳлантиришлар: Айдара (11), Скири (38), Бадри (41), Марега (59), Шалали (64), Самассеку (69).


Айни дақиқаларда «D» квартетидан ўрин олган Марокаш ҳамда Кот-дʼИвуар учрашуви ўтказилмоқда. Шунингдек, бугун, Тошкент вақти билан 01:00да ушбу гуруҳдан жой олган ЖАР ва Намибия вакиллари ўртасидаги ўйин ҳам бўлиши кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар