"Динамо"га қойил: ўз майдонида кетма-кет 7та ўйинда ютқазмади

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 23:21
  • 973
  • 30

Бугун Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" баҳси ўтказилди.

Аслида бу учрашув Тошкентда бўлиб ўтиши лозим эди, аммо "Миллий" стадион чими ҳали тўлиқ тайёр бўлмагани боис ўйин Самарқандга кўчирилди. Учрашувда "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу "Бунёдкор"нинг жорий мавсум ҳисобидан сафардаги тўртинчи ғалабаси бўлди. 

Шу ўринда "Динамо"га ҳам қойил қолиш керак, жамоа бунгача уйда еттита ўйин ўтказиб бирортасида мағлуб бўлмади. "Динамо" охирги марта Самарқандда 2017 йил "Локомотив"га 1:5 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

Ўтган мавсум жамоа Про лигада тўп тепганини яхши биласиз. "Динамо"нинг бу йил Суперлигада ўйнаши чемпионат бошланишига жуда кам вақт қолганида маълум бўлди. Вақт тиғиз эди, лекин Даврон Файзиев қисқа фурсат ичида яхши жамоани туза олди. 

"Динамо" бунгача ўз майдонида "Насаф", "Металлург", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", АГМК, "Қизилқум" ва "Локомотив"га қарши баҳс олиб бориб, тўртта ғалаба ва уч дуранг қайд этганди. Лекин 8-беллашувга келиб жамоа ютқазиб қўйди. 

Ўхшаш янгиликлар