Колумбия ва Чили терма жамоалари Сан-Паулудаги "Арена Коринтианс" стадионида тўқнаш келишди. Баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилгани йўқ ва регламентга биноан дарҳол пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Яъни қўшимча 30 дақиқа ўйналгани йўқ.
Футбол лотореясида эса омад Чили томонида бўлди - 5:4. Колумбиялик Уильям Тесилло сўнгги бешинчи зарбадан гол ура олмади.
Чилининг ярим финалдаги рақиби Уругвай - Перу учрашувидан сўнг маълум бўлади. Иккинчи ярим финалда Бразилия ва Аргентина тўқнаш келиши аниқ.
Копа Америка
Чорак финал
Колумбия – Чили 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 4:5
29 июнь, 04.20, «Арена Коринтианс»
Колумбия – Оспина, Медина, Санчес, Мина, Тесильо, Урибе (Кардона, 67), Куадрадо, Барриос, Хамес, Мартинес (Диас, 81), Фалькао (Сапата, 77).
Чили – Арьяс, Босежур, Исла, Марипан, Фуэнсалида (Павес, 75), Видаль, Варгас, Арангис, Санчес, Пульгар, Медель.
Огоҳлантиришлар: Арангис (8), Медина (44), Видаль (59), Куадрадо (70), Хамес (88).