Хамес Родригес Чили билан бўлган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 11:00
  • 1093
  • 30

"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Twitter"да ўйиндан сўнг фикрларини ёзиб қолдирди.

Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Копа Америка 1/4 финал доирасидаги мағлубиятдан сўнг ўйинчиларнинг умидсизликка тушиб қолганини айтди.

"Афсусланиш - ҳозир биз ҳис қилаётган нарсадир. Ҳаёт шундай, футбол давом этади. Ҳозир бошни тик кўтарган ҳолда олға интилишимиз керак. Бугун барча ўйинчилар охиригача курашдилар", - дейди Хамес.

Эслатиб ўтамиз, Хамес якунланган мавсум барча турнирларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 8та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар