Хуммелс "Боруссия"да эски рақамида тўп суради

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 12:42
  • 1366
  • 30

Германиялик ҳимоячи Матс Хуммелс яна бир бор "Боруссия" футболчисига айланди.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби жамоанинг собиқ ҳимоячиси Матс Хуммелснинг қайтганини расман эълон қилди.

Матс Хуммелс клубдан 2016 йилда кетган ва "Бавария" таркибига бориб қўшилган эди.

Футболчи эндиликда ўзининг 15-рақамида тўп сурадиган бўлди.

"Мен қора-сариқларга 15-рақам билан қайтдим", - деб ёзган футболчи ўзининг "Twitter" саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар