Месси: "Бу мен учун энг яхши Копа Америка эмас"

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 13:42
  • 971
  • 30

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Венесуэла (2:0) билан бўлган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Аргентиналиклар ярим финалга чиқишди ҳамда бу босқичда Бразилия термаси билан рўбаро келишади.

"Бу мен учун энг яхши Копа Америка эмаслиги ҳақиқат. Бу мен кутганимдек бўлмаяпти. Биз ғалаба қозонишимиз ва курашни давом эттиришимиз муҳим", - дейди Месси.

"Агар биз учта ҳужумчи билан ҳаракат қилсак, ҳимояга ёрдам беришимизни билардик. Бу кубок ўйинидир ва бу ерда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин".

"Бундай ёмон майдонларда ўйнаш қийин. Копа Америкадаги ҳамма майдонлар шундайлиги бу шармандали ҳолатдир".

32 ёшли ўйинчи Копа Америка давомида 4та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар