"Барселона" ҳужумчиси миллий терма жамоада биринчи бор бу ишни қилди.
Лео 2015 йилда мадҳияни ўйиндан олдин ҳеч қачон куйламагани ва бу келажакда ҳам куйламаслигини айтган эди.
"Барча ҳаракатлар учун танқид қиладиган одамларни ёқтирмайман. Мен ўйин олдидан мадҳияни айтмайман. Муҳитни тушуниш учун мадҳияни куйлашнинг ҳожати йўқ", - деган эди Месси тўрт йил олдин.
Эслатиб ўтамиз, форвард 2005 йилдан буён Аргентина терма жамоасида ҳаракат қилиб келади.