ads


"Арсенал" Обамеянг учун бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 16:00
  • 564
  • 30

"Арсенал" ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг борасида бўлаётган таклифларни кўриб чиқади.

Хабарда айтилишича, Лондон клуби Чемпионлар Лигасига чиқа олмаганлиги туфайли пулга муҳтож бўлиб қолган.

Обамеянгга "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи "Милан" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Милан" уни турли йилларда "Дижон", "Лилль", "Монако" ва "Сент Этьен" клубларига ижарага берган. Габонлик футболчи "Арсенал"дан олдин Дортмунднинг "Боруссия" клубида тўп тепган эди.

"Арсенал" форварди якунланган мавсум клуби таркибида 52 ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 7та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар