Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтиришдан бош тортди

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 16:21
  • 1046
  • 30

ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппе клуб билан шартномасини узайтиришни хоҳламади.

20 ёшли франциялик ўйинчи клубини ўзгартириш ниятида. Мпаббе билан тузилган амалдаги шартнома 2022 йилга қадар мўлжалланган.

У клуб президенти Носир Ал Хелайфи билан учрашган ва шартномани узайтириш нияти йўқлигини билдирган.

Хабарларга кўра, ПСЖ келаси ёзда Мбаппени "Реал"га 250 миллион евро эвазига сотади. Парижликлар футболчини "Монако"дан сотиб олиш учун 145 млн евро сарфлашган.

Франция терма жамоаси аъзоси жорий мавсум барча турнирларда 59та ўйинда майдонга тушиб, 47та гол ва 12та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар