Расман: Ван-Биссака - "Манчестер Юнайтед" футболчиси

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 16:42
  • 970
  • 30

Ниҳоят, "Манчестер Юнайтед" клуби Аарон Ван-Биссака трансферини расман эълон қилди.

21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси "Кристал Пэлас"дан "Қизил иблислар" сафига келиб қўшилди.

Келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмади. Британия нашрларининг маълум қилишича, МЮ трансфер учун 45 миллион фунт тўлайди, бонуслар билан яна 5 млн тўланади. Аароннинг ўзи ҳафтасига 80-90 минг фунт атрофида маош олади.


Шартнома 5 йилга имзоланди ва унда автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш мумкин.

Ван-Биссака 2018 йилнинг февраль ойида "Кристал Пэлас"да дебют қилган эди, ўтган мавсумда эса мухлислар овозига кўра, жамоанинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Ван-Биссака ўтган мавсум АПЛда 35та ўйин ўтказган ва учта голли пас берган.

МЮ матбуот хизмати Ван-Биссака иштирокида "Aon Training complex"да фотосессия ҳам ўтказиб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар