ads


Тўрақўрғонда "Odil Cup - 2019" мусобақаси бўлиб ўтди

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 16:42
  • 560
  • 30

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида "Odil Cup" мусобақасининг IV мавсуми бўлиб ўтди.

Республикамизнинг 16та клуби иштирок этган мусобақанинг ёпилиш маросимига Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич ташриф буюрди. Учинчи ўрин учун баҳсда "Навбаҳор" "Odil Junior B"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Финалда эса "Odil Junior" Марғилоннинг "Дўстлик" жамоасини 4:2 ҳисобида таслим қилиб бош совринга эга бўлди.


"Шундай ажойиб турнир бўлиб ўтди. Кейинги мусобақаларда албатта наманганликлар фаворитлар қаторида бўлиши керак, бунинг учун ишлашда тўхтаб қолмасдан, янги ғояларни илгари суришимиз лозим", - дейди Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич.

"Анъанавий тарзда ўтказадиган мусобақамизнинг 4-мавсуми ўз ниҳоясига етди. Бугун вилоят ҳокимининг шахсан ўзи болаларга кубок топширгани олқишга сазовор ҳолат. Бундай ҳоким билан наманганликлар фахрлансалар арзийди, катта катта режалар ҳусусида гаплашдик. Умид киламангки, дўстларим Одил Аҳмедов ва шу академияни қурилишида катта хисса қўшаётган Содиқ Аҳмадалиев билан катта ютуқларга эришамиз", - дейди Нодирхўжа Юлдашев.




"Odil Cup - 2019"
28 июнь. 1/4 финал

"Навбаҳор" - "Косонсой" 2:1
"Дўстлик" - "Odil Junior" (Самарқанд) 2:1
"Odil Junior" - "Истиқлол" 5:2
"Odil Junior-B" - "Баркамол Авлод" 4:2

29 июнь. 1/2 финал

"Дўстлик" vs "Odil Junior" 4:0
"Навбаҳор" vs "Odil Junior" 1:4

3-ўрин учун ўйин
"Odil Junior B" - "Навбаҳор" 1:2

Финал
"Odil Junior" - "Дўстлик" 4:2

"Навбаҳор-2010" мусобақа бронза медали соҳиби



"Дўстлик" (Марғилон) - кумуш медаль соҳиби


"Odil Junior" - мусобақа чемпиони


Ўхшаш янгиликлар