Суперлига. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:1

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 19:42
  • 957
  • 30

Суперлиганинг 13-турида ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви бошланди.

 

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашувнинг 15-дақиқасида Собирхўжаевнинг пасидан сўнг Бикмаев тепган тўпни мезбонлар посбони қайтарди. 20-дақиқада мезбонлар кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширишди. Биринчисида Суюнов тўпни қайтарди, иккинчисида Милич зарба бера олмади. 23-дақиқада Машариповнинг кучли зарбасини Абдуллаев қайтарди.

29-дақиқада ўнг қанотдан Мурод Холмуҳаммедовнинг узатган тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозага йўллади - 1:0.  

34-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

Биринчи тайм тугади.

50-дақиқада Черанинг зарбасига аниқлик етишмади.

78-дақиқада Собирхўжаевнинг оширган пасидан кейин Шоҳруҳ Маҳмудхожиев жарима майдони ичидан гол урди - 1:1.



18:00 - ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР - 1:1 LIVE
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Артём Арутюнов
Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Шаҳбоз Эркинов 29, - 1:0 (Мурод Холмуҳаммедов). Шоҳруҳ Маҳмудхожиев 78, - 1:1 (Сардор Собирхўжаев).

"Қўқон-1912": Исломжон Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов (Жавоҳир Эсонқулов, 70), Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Беҳруз Саъдиллоев, 81), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов
Захира: Сарвар Каримов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Темур Ҳакимов, Авазхон Маматхўжаев, Тимур Усмонов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов, 75), Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 72)
Захира: Санжар Қувватов, Жаҳонгир Аҳмадов, Руслан Розиев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Владимир Козак, Собит Синдаров, Марко Симич

Огоҳлантиришлар: Драган Черан 41, Марко Милич 55, Жасур Ҳасанов 62, Жалолиддин Машарипов 65,



Ўхшаш янгиликлар