Шота Арвеладзе Қўқондаги ғалабадан кейин кечирим сўради

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 21:00
  • 1201
  • 30

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

- Қийин ўйин бўлди. Қўқонда ҳамиша оғир баҳс кечади. Бу ерда чемпионат доирасида 2002 йилдан бери ютмагандик. Биринчи бўлиб гол ура олмадик. Вазиятларни юзага келтирдик, охирги аниқ узатма етишмади. Гол ўтказиб юборган бўлишимизга қарамай, ғалаба қозондик. Жамоа характер кўрсатди. Чемпионликка шундай ютуқлар билан эришилади

Аввалгидек ўйнай олмаганимиз сабабини турли нарсалардан изламайман. Баъзида шундай бўлиб туради. Барча биз билан яхши ўйин кўрсатишни истайди. Мезбонлар кубокдаги оғир ўйиндан сўнг ҳам жиддий қаршилик кўрсатишди. Балки, етарлича руҳан ҳозирлана олмагандирмиз. Биргина ҳолатни айтмаган бўлардим

Биз футбол ўйнагани келамиз. Агар жамоамдан кимдир ўзини маданиятсиз тутган бўлса, унда клуб ва раҳбарият номидан кечирим сўрайман. Лекин мухлислардан ҳам ўзларини яхшироқ тутишлари, жамоа аъзолари оилаларини ҳақорат қилмаслигини сўрардим. Биз футболчилар билан зарур суҳбат ўтказамиз", - дейди Шота Арвеладзе. 


Ўхшаш янгиликлар