УЕФА "Торино" Европа лигасида иштирок этишини тасдиқлади

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 21:42
  • 1153
  • 30

Келаси мавсум ЕЛда Италия шарафини "Милан" клуби эмас, Туриннинг "Торино" жамоаси ҳимоя қилади.

Бу хабар УЕФА расмий сайтида эълон қилинди. "Россонерилар"нинг мусобақадан четлаштирилиши, "Торино" Европа лигасининг саралаш босқичида қатнашиши учун замин ҳозирлади. Молиявий фейр-плейни бузган миланликлар энди ўз ўрнини туринликларга бўшатиб беришга мажбур бўлмоқда.

Европа лигаси 2019/2020 мавсумининг иккинчи саралаш босқичида "Торино" клуби "Дебрецен" (Венгрия) — "Кукеси" (Албания) жуфтлиги ғолиби билан учрашади. 

Ўхшаш янгиликлар