Испания термасининг янги устози: “Унинг ҳаракатлари "Матрица" фильмига ўхшаб кетади”

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 22:42
  • 952
  • 30

Испания терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланган Роберто Морено «Барселона» сардори Лионель Месси ҳақидаги фикрларини айтди.

Аввалроқ, Морено каталонияликлар мураббийлар штабида фаолият олиб борганди.

“Лео – футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. Пеле ёки Марадонанинг ўйинларини жонли тарзда кузатмаганман. Бироқ, Месси бошқача, хаттоки, машғулотларда ҳам. Баъзилар, бу табиат унга томонидан берилган неъмат деб ҳисоблайди. Бироқ, у биринчилардан бўлиб машғулотларга ташриф буюради ва овақатланиш рационига амал қилади. Кўп йиллар давомида энг  яхши бўлиб, кўплаб совринларни қўлга киритгани унинг катта хурматга сазовор эканлигидан дарак беради. Луис Энрике билан Мессининг ўйин услуби ҳақида суҳбатлашганимизда уни "Матрица" фильмига ўхшатардик. Гўёки, саҳна тўхтаб қолиб, барчаси секинлашади ва у узатмани амалга оширади. Лео майдонни айнан шундай кўради. У воқеани таҳлил қилади ва бўлиб ўтаётганларни кузатади. Тўпни ўзига қабул қилиш ва вазиятда қатнашиш учун эркин жойларни қидиради. У ўйинни яхши тушунгани учун йилдан-йилга мукаммалашиб бормоқда”, – дея қайд этган 41 ёшли мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар