"Тоттенхэм" таклиф қилди, "Реал" эса рад этди

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 23:00
  • 1365
  • 30

"Тоттенхэм" жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан хайрлашишга тайёр.

Marca'нинг хабар қилишича, «шпорлар» президенти Даниэл Леви бир неча кун олдин "Реал" бош директори Хосе Анхель Санчесга қўнғироқ қилган ва 27 ёшли хавбекни Мадрид клубига тавсия қилган. 

Эриксен 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномани узайтиришни хоҳламагани сабаб, жамоа раҳбари шу ишга қўлга урган дея баҳоланмоқда. Даниэл Леви футболчини бу йил сотмаса, келаси йил ёзда унинг текинга кетишининг олдини ўйлаб шу ишга қўл урмоқда. 

Лондонликлар ўтган йили "Реал" томонидан келиб тушган таклифга жавоб тариқасида Эриксенни 150 млн. еврога баҳолаганди. Бироқ, энди улар даниялик ўйинчини 70 млн.га қўйиб юборишга ҳам тайёр бўлиб турибди.

"Қироллик клуби" мазкур келишувга рад жавобини берган. Лекин, Поль Погба (МЮ) ёки Донни ван де Бекнинг ("Аякс") трансферлари амалга ошмайдиган бўлса, музокаралар яна бошидан ўтказилиши айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар