ads


Жорж Веанинг ўғли “Лилль” билан шартнома тузди

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 08:00
  • 642
  • 30

ПСЖ ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Тимоти Веа “Лилль” клуби билан беш йиллик битимга имзо чекди.

Бу ҳақда француз клуби матбуот хизмати хабар тарқатди. Илгарироқ ушбу трансфер 7 миллиондан 10 миллион еврогача баҳоланганди.

Жорий йилнинг январида ПСЖ кичик Веани Шотландиянинг “Селтик” клубига ижарага берганди. Шотландия чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи учта гол уриб, битта голга ассистентлик қилди. ПСЖ сафида эса у олтита ўйинда иккита гол урган.

19 ёшли кичик Веа АҚШ термаси сафида айни пайтда ўтаётган КОНКАКАФ олтин кубоги мусобақасида иштироқ этмоқда.Терма жамоа сафида у саккизта ўйинда битта гол уришга эришди.

Тимоти Веанинг отаси Жоржа Веа Либерия президенти ҳисобланади. Айни пайтда давлат раҳбари, ўтмишдаги собиқ футболчи Веа 1995 йилда футбол оламидаги энг нуфузли ҳисобланган “Олтин тўп” совринига эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар