32 ёшли ҳужумчи ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида хато қилган ягона футболчига айланди ва натижада Уругувай мусобақа билан хайрлашди.
“Уругувай пеналтилар сериясида ютқазди, бу ноҳақлик. Биз яхши ўйин кўрсатдик, кўплаб вазиятларни яратдик, аммо уларни голга айланатира олмадик. Мен қийин вазиятлар билан тўқнаш келишдан чўчимайман. Мен билан бундай ҳолат биринчи марта эмас, шу боис бошни баланд кўтариб, кейинги муваффақият сари интилиш лозим. Жамоадошларим қийин вазиятда мени қўллаб-қўвватлашди. Қачонки сен учун қийин вазиятларда, ҳаммасини унутиб, олға қадам босиш учун жамоадошларингни қўллаши жуда муҳим.
Танқид бу нафақат мен учун, жамоадошларим, мураббий учун ҳам нормал ҳолат. Жамоамизда юксак савиядаги футболчилар тўп тепади ва биз ўсишда давом этамиз”, дея Суареснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Futbol.com.uy.
Уругвайни таслим этган Перу Америка кубоги ярим финалида Чили билан куч синашади. Иккинчи ярим финалда Аргентина ва Бразилия термалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.