“Барселона” “Милан” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 09:00
  • 930
  • 30

“Милан” ҳимоячиси Рикардо Родригес “Барселона” қизиқишлари доирасида.

Каталонияликлар таркибда Жорди Албага рақобатдош футболчини излашмоқда.

Родригес шарифи “Барселона” шорт-листидан ўрин олган. Испанияликлар бу борада “Милан” раҳбарияти билан гаплашиб кўриш ниятида, аммо ҳали расмий таклиф билан чиқишгани йўқ.

Катта эҳтимол билан кейинги ҳафтада бу борада музокаралар бошланиши кутилмоқда.

“Барселона” шунингдек ушбу чизиққа “Бетис” аъзоси Фирпони ўз сафига қўшиб олишга уринди, аммо футболчи учун катта маблағ сўралгани учун бу трансфер амалга ошмай қолди.

Айни пайтда “Барса” Неймарни ортга қайтариш борасида ҳам ишларни олиб бормоқда. Шу сабабли улар чап қанотга имкон борича камроқ маблағ сарфаланадиган футболчини қўшиб олишмоқчи.

Рикардо Родригес икки йил илгари 18 миллион евро эвазига “Вольфсбург”дан “Милан”га кўчиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар