“Ливерпуль” хўжайини: янги мавсумда АПЛ ғолиблигига асосий эътиборни қаратмоқчимиз

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 10:21
  • 935
  • 30

“Ливерпуль” эгаси Жон Генри янги мавсумдаги мақсад ва вазифалар ҳақида гапирди.

“Мен учун Европада қўлга киритилган соврин АПЛ ғолиблигидан устунроқ саналади. Аммо мухлисларимиз Англия чемпионлигини истаётганлиги ҳам ҳақиқат. Кейинги мавсумда айнан ушбу турнирда ғолиб чиқиш учун ҳаракат қиламиз.

Бизга шунингдек, футболчиларимизнинг тезроқ соғайиб сафга қайтиши муҳим. Окселейд-Чемберлен ва Лаллананинг сафга қайтишини кутаяпмиз. 

Бу менинг вазифамга кирмайди, аммо, ўйлашимча кейинги мавсумда Оригини кўпроқ майдонда кўрамиз. У жамоага куч, тезлик, голлар бера олади. 

Янги мавсумдан умидимиз катта”, дея Генрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Ўхшаш янгиликлар