Бахтиёр Ашурматов: "Мавсум сўнггида 3-ўринни олишимизга ишонамиз”

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 10:21
  • 1000
  • 30

Суперлига 13-туридан ўрин олган “Насаф” – “Сурхон” учрашувидан сўнг термизликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов беллашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- "Насаф" Ўзбекистондаги яхши шакилланган жамоалардан бири. Рақиб бугун биздан кўра кўпроқ вазият яратди ва хақли ғалабага эришишди. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Дарвозабонга биринчи ёрдам кўрсатишди. Асилбек Амонов ҳужумчи билан курашда жароҳатланди. Унинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини таҳлиллар чиққач билиб оламиз.

- Мағлубиятда сабаб изламайман. Футболчи алмаштиришда хатога йўл қўйдим. Захирамиз тор, шу боис давралар оралиғида жамоага янги футболчиларни жалб этмоқчимиз. Мендан олдин жамоада ишлаб кетган мурббийларга раҳмат айтмоқчиман. Чунки жамоани 3-ўринда қабул қилиб олдим. Бу яхши натижа. Раҳбарият олдимизга шу ўриндан тушиб кетмасликни вазифа қилиб қўйган. Жамоани кучайтириш устида ишлаймиз. Мавсум сўнггида 3-ўринни олишимизга ишонамиз. Биз бу борада "Насаф" ва "Навбаҳор" билан курашамиз.

Ўхшаш янгиликлар