ads


Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Майдонга гол уриш учун тушмагандим"

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 11:21
  • 532
  • 30

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчи Шоҳруҳ Маҳмудхожиев ўз фикрларини билдирди.

Ушбу баҳсда захирадан майдонга тушган футболчи сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб "Пахтакор"га ғалаб келтирди.

"Қўқондаги ўйин жуда қийин бўлди. Бугунги ғалабани ота-онамга бағишлайман. Шунингдек менга ишониб майдонга туширган бош мураббий Шота Арвеладзега миннатдорчилик билдираман.

Майдонга гол уриш учун эмас, балки жамоамга ёрдам бериш учун тушдим. Биринчи голни урганимиздан кейин йигитларнинг руҳияти кўтарилди ва якунда ғалаба қозониб кетдик.

Тошкентдан келган мухлисларга раҳмат айтаман", - дейди Шоҳруҳ Маҳмудхожиев.



Ўхшаш янгиликлар