Баҳрайн ЖЧ саралашига тайёргарликни Португалияда олиб боради

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 16:00
  • 1245
  • 30

Июль ойида Баҳрайн терма жамоаси йиғинга киришади.

Жамоа бош мураббийи Элио Соуза терма жамоа ЖЧ саралаш босқичига Португалияда тайёргарлик кўришини маълум қилди. Ушбу мураббий 25 июнь куни терма жамоани қабул қилиб олди ва ўзининг дастлабки режалари билан ўртоқлашди. 

Унга кўра, баҳрайнликлар 8-27 июль кунлари Португалияда йиғин ташкил этишади. Соузанинг айтишича, терма жамоа Португалияда 7та ўртоқлик учрашуви ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичининг навбатдаги раундига 17 июль куни қуръа ташланади.

Ўхшаш янгиликлар