Сарри "Ювентус"нинг икки футболчисини ўз режаларига киритмаяпти

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 21:21
  • 768
  • 30

Ушбу ёзда "Ювентус"нинг икки ярим ҳимоячиси клубни тарк этиши мумкин.

Сўз Сами Хедира ва Блез Матюиди ҳақида бормоқда. Германиялик ва франциялик футболчилар Саррининг режаларидан ташқарида қолишган. Хедира АҚШда фаолиятини давом эттиришни ёки Германияга қайтишни истамоқда. Лекин, унга ҳозирча "Бешиктош" клубидан таклиф бор. Балки, унинг агенти "Ювентус" билан шартномасини бекор қилиш бўйича музокара олиб бориши мумкин.

Матьюидининг "кекса сеньора" билан шартномаси келаси йил ёзда тугайди. Туринликлар уни кейинги йил бепулга қўйиб юбормоқчи эмас ва ушбу трансфер ойнасида уни пуллаш ниятида. Сарри эса техникаси юқори ярим ҳимоячиларни синаб кўрмоқчи. Матюиди "Монако"га йўл олиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ўхшаш янгиликлар