Африка Миллатлар Кубоги-2019. Мусобақада илк маротаба қатнашаётган терма жамоа фаворитлардан бирини мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 23:21
  • 1099
  • 30

Бугун, Африка Миллатлар Кубоги-2019нинг гуруҳ босқич сўнгги тур ўйинларига старт берилди.

«B» гуруҳидан ўрин олган учрашувларда Бурунди термаси Гвинеяга имкониятни бой берган (0:2) бўлса, мусобақанинг финал босқичида илк маротаба қатнашаётган Мадагаскар эса кутилмаганда Нигерияни таслим (2:0) этди. Мазкур квартетдан кейинги босқичга Мадагаскар пешқадам бўлиб, Нигерия эса иккинчи ўрин билан йўл олди. Учинчи ўриндаги Гвинеяда эса ҳали имконият бор. Бурунди расман мусобақа билан хайрлашди.



Бурунди – Гвинея 0:2 (0:1, 0:1)

«Cairo Military Production Stadium»

Голлар: 0:1 – 25 Яттара, 0:2 – 52 Яттара.

Бурунди – Нахимана, Низигийимана, Нганду, Нсабиюмва, Ндуваругира, Шабани, Квизера, Бигиримана, Абдул-Разак (Берахино, 68), Амисси (Амисси, 57), Мустафа (Духайиндавьи, 16).

Гвинея – Коне, Фалетт, Силла, Сека, Дюрестам, Диавара, Сиссе, Траоре, Камано (Бангура, 63), Каба (Камара, 85), Яттара (Канте, 79).

Огоҳлантиришлар: Силла (18), Низигийимана (69), Духайиндавьи (76).

Четлатиш: Ндуваругира (12).


Мадагаскар – Нигерия 2:0 (1:0, 1:0)

«Alexandria Stadium»

Голлар: 1:0 – 13 Номенжанахари, 2:0 – 53 Андриамациноро.

Мадагаскар – Адриен, Фонтен, Момбрис, Метанир, Разаканантенаина (Рандрианарисоа, 73), Абель, Илаймахаритра, Номенжанахари, Андриамациноро, Андриацима (Гро, 62), Амада (Равелосон, 86).

Нигерия – Эзенва, Балогун, Айна, Авазьем, Трост-Эконг, Оби Микел (Ивоби, 59), Этебо, Огу (Ндиди, 46), Калу (Саймон, 73), Игало, Муса.

Огоҳлантиришлар: Илаймахаритра (80).

Ўхшаш янгиликлар