"Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари дея баҳоламоқда

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 00:21
  • 1179
  • 30

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграм каналида "Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниевнинг трансфер масаласи ҳақида пост қолдирди.

"Насаф"нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев жароҳатидан сўнг яна ўзининг спорт формасини тиклаб бормоқда.


Ғаниев жароҳати туфайли ярим йилдан кўпроқ сафдан чиққанди. Жорий мавсум бошлангач яна яшил майдонга қайтган футболчи ўзининг аввалги спорт формасига кириб бормоқда.


Эндигина ўсиб келаётган футболчи жароҳати туфайли маълум вақтни йўқотди ва Осиё Кубогига бориш имкониятини ҳам қўлдан чиқарганди. Ўтган йили хорижнинг бир қатор клублари ва Ўзбекистондан "Пахтакор" жамоаси жиззахлик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётганди. Бироқ ўтган йилги трансфер бозорида "Насаф" ҳамда "Пахтакор"нинг ўзаро келиша олишмагани, хориж жамоаларидан тушган таклифлар қаршиликларни қониқтирмагани туфайли Азиз Қаршида яна ушланиб қолганди. Натижада кейинчалик жароҳат олган футболчининг "совчи"лари эшикни маълум вақт "тақиллатмай" қўйишганди. Лекин жароҳатидан кейин ҳам аввалги ўйинлари ва жозибадор зарбалари эвазига яна кўпчиликнинг диққатини тортаётган футболчи борасида қизиқиш ва таклифлар қайта тикланмоқда.


Ўтган йили "Пахтакор"нинг 5 миллиардга яқин таклифига рад жавобини берган "Насаф"га яна тошкентликлардан қизиқиш вужудга келган. Яқинда "Пахтакор" норасмий, яъни оғзаки таклиф билан "Насаф"га чиққан. Ҳали расмий музокараларга киришилгани йўқ. Лекин шуниси аниқки, "Насаф" Азиз Ғаниевнинг трансфер қийматини 1 миллион АҚШ доллари

Ўхшаш янгиликлар