"Реал" ЛаЛига раҳбариятига мурожаат қилди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 00:21
  • 1182
  • 30

"Реал"нинг уй стадиони бўлган "Сантьяго Бернабеу"да реконструкция ишлари бошланди, дея хабар қилади Маrcа.

Шу боис мадридликлар 2019/20 йилги чемпионатнинг илк учта турини сафарда ўтказишни ЛаЛига раҳбариятидан сўраган. Бироқ, ҳозирча мутасаддилар томонидан "қироллик клуби"нинг мурожаати қондирилмаган. Аввалроқ, бу каби ҳолат Мадриднинг бошқа бир жамоаси "Атлетико" билан ҳам рўй берган ва ўшанда уларга Примеро вакиллари томонидан ижобий жавоб берилганди. 

Қайта таъмирлаш ишларининг асосий қисми ёзда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, стадион реконструкцияси 3,5 йилда битиши кутилмоқда. Ўйингоҳ янгиланётган вақтда «Реал» уй ўйинларини ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар