U-21 Европа чемпионати. Испания ўтган финалдаги мағлубият учун Германиядан реванш олди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 02:00
  • 901
  • 30

Италияда бўлиб ўтган 21 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси муваффақият қозонди.

Улар финалда Германия билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. «Қизил фурия» ўтган мусобақанинг финалидаги мағлубият (0:1) учун германияликлардан ўзига хос реванш олди. Испания мазкур титулни бешинчи бора қўлга киритди ва бу натижа бўйича энг яхши кўрсаткич эгаси Италияга етиб олди. 

Испания U-21 – Германия U-21 2:1 

«Фриули»

Голлар: 1:0 – 7 Фабиан Руис, 2:0 – 69 Ольмо, 2:1 – 88 Амири.

Испания U-21 – Сивера, Фирпо, Нуньес, Агиррегабириа, Вальехо, Себальос, Форнальс (Майораль, 72), Марк Рока, Ольмо, Ойарсабаль (Солер, 55), Фабиан Руис (Мерино, 78).

Германия U-21 – Нюбель, Клостерманн, Та, Хенрихс, Баумгартль, Сердар (Нойхаус, 61), Доуд, Амири, Эггештайн (Нмеча, 79), Озтунали (Рихтер, 73), Вальдшмидт.

Огоҳлантиришлар: Вальехо (33), Нуньес (71), Сивера (83).

Ўхшаш янгиликлар