"Барселона" Лаутаро Мартинесни харид қилмоқчи

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 11:00
  • 1252
  • 30

"Барселона" "Интер" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олмоқчи.

Каталония клуби 21 ёшли футболчи учун 112 миллион евро беришга тайёр.

"Барселона" Мартинесга "Интер"дан кетиши кутилаётган Мауро Икардига қараганда кўпроқ истиқболли вариант сифатида қарамоқда.

Лаутаронинг товон пули 112 миллион еврони ташқил этади. Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи "Интер"га 2018 йилда "Расинг"дан 22 миллион евро эвазига ўтган эди.

Футболчи миланликлар таркибида барча турнирларда 35та ўйин ўтказиб, 9та гол уришга эришган. Терма жамоа таркибида эса 9та ўйин ўтказиб, 5та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар