ads


"Арсенал" ва "Тоттенхэм" Мальком учун рақобатлашишмоқда

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 13:00
  • 549
  • 30

"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мальком Лондон клубларидан бирига ўтиши мумкин.

22 ёшли бразилиялик футболчига "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқмоқда.

Малькомнинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Мальком Бразилиянинг "Коринтианс" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини айнан шу клубда бошлаган. 2016 йилда Франциянинг "Бордо" клуби футболчини сотиб олган.

Ўтган йилда эса "Барселона" Мальком билан шартнома имзолаган.

Ўхшаш янгиликлар