ads


Браими "Арсенал" билан шартнома тузади

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 15:21
  • 608
  • 30

Жазоирлик футболчи Лондон клубига ўтиши мумкин.

"Порту"нинг қанот ярим ҳимоячиси Ясин Браими тез орада "Арсенал" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

"Канонирлар" футболчини текинга харид қилишлари мумкин, чунки унинг Португалия клуби билан тузган шартномаси якунига етди.

Қайд этиш керакки, Браими Туркиядан бўлган уч таклифни рад этган.

Хабарларга қараганда, томонлар Африка миллатлар кубогидан сўнг шартнома имзолашади. Ўйинчи ҳозирда Жазоир терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар