АПЛ. Зинченко ва Алиссон келаси мавсумдан янги рақамларда ўйнашади

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 16:00
  • 1037
  • 30

"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" футболчилари Алиссон Бекер ҳамда Зинченко 2019/20 йилги мавсумдан бошқа рақамларда тўп тепадиган бўлишди.

"Ливерпуль" посбони Алиссон Бекер янги мавсумдан эътиборан 1-рақам остида тўп тепади. Бунгача бразилиялик посбон 13-рақамда ҳаракат қилаётган эди.

"Манчестер Сити"нинг ўтган йилги кашфиёти Александр Зинченко эса 11-рақамни қўлга киритди. У бундан олдин 35-рақамда тўп тепаётган эди.

Зинченко якунланган мавсум барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассистга эришган.

Алиссон Бекер эса 64та ўйинда ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар