ads


Рэмзи "Ювентус" либосида суратга тушди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 16:42
  • 586
  • 30

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи "Ювентус" либосидаги суратни "Instagram" саҳифасига жойлади.

28 ёшли уэлслик футболчи Италия клубига эркин агент мақомида ўтган. Олдинроқ маълум бўлганидек, Рэмзи "Ювентус"да 8-рақам остида ўйнайди.

Хавбек ўтган мавсум "Арсенал"да ўйнаган. Рэмзи 40та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 8та ассистга эришган.

Футболчи фаолиятини "Кардифф Сити"да бошлаган ва айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. 2008 йилда Рэмзини Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз таркибига қўшиб олган. Лондонликлар уни турли йилларда "Ноттингем Форест" ва "Кардифф Сити" клубларига ижарага берган.

Рэмзи якунланган мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар