ads


"Ал Ҳилол" янги мураббийни таништирди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 17:00
  • 494
  • 30

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубида бош мураббий ўзгарди.

Эндиликда жамоага Рэзван Луческу мураббийлик қилади. 50 ёшли руминиялик мутахассис бунгача Грециянинг ПАОК клубини бошқариб келаётганди. Бундан буён Луческу яна Осиёда фаолият олиб боради.У қитъамизда илк бор 2012-2013 йилги мавсумда ишлаган бўлиб, Қатарнинг "Ал Жайиш" клубини бошқарганди. 

Рэзван Луческу руминиялик машҳур мураббий Мирча Луческунинг ўғли ҳисобланади. У Руминиядаги энг яхши мураббийлардан бири. Луческу "Ал Ҳилол"да ишлайдиган биринчи руминиялик эмас. Бунгача Анхел Иорданеску, Илие Баласи, Козмин Олариу каби мураббийлар ҳам жамоани бошқарган. 

Ўхшаш янгиликлар