"Милан" "Ливерпуль" ҳимоячиси билан музокараларни бошлади

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 17:21
  • 1013
  • 30

"Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин.

Миланликлар Хорватия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлаб юборишди. 

Ўйинчининг агенти Предраг Миятович битим шартларини муҳокама қилиш мақсадида Италия клуби офисига ташриф буюрган.

29 ёшли Ловрен фаолиятини Загребнинг "Динамо" клубида бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи "Ливерпуль"дан ташқари Запрешичнинг "Интер", "Лион" ҳамда "Саутгемптон" клубларида тўп сурган. Деян 2009 йилдан буён Хорватия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар