МЮ Рэшфорднинг маошини икки карра кўтармоқчи

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 17:42
  • 1147
  • 30

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шартномани узайтириш борасида музораларни давом эттирмоқда.

Манкунианлар 21 ёшли англиялик футболчини ўз таркибларида сақлаб қолишмоқчи. Жамоа хўжайинлари Маркус билан 8 июлда бошланадиган Австралия йиғини олдидан шартнома имзолашни режалаштиришмоқда.

Янги шартномага кўра 21 ёшли форварднинг маоши ҳафтасига 300 минг фунт (тахминан 335 минг евро)ни ташкил этади. Хабар берилишича, Рэшфорд ҳозирги вақтда 120дан 150 минг фунтгача маош олади.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 59та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 7та самарали узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар