Расман: "Астон Вилла" 15 миллион фунтлик харидни амалга оширди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 18:21
  • 1275
  • 30

"Саутгемптон"нинг чап қанот ҳимоячиси Мэтт Таргетт "Астон Вилла" билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда бирмингемликлар матбуот хизмати хабар тарқатди. Клуб 23 ёшли англиялик футболчининг трансферига 15 миллион фунт ажратди.

Ўйинчи клубнинг мавсумлар оралиғидаги тўртинчи харидига айланди.

Футболчи якунланган мавсум Премьер-лигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар