Ла Лига президенти Неймарнинг "Барселона"га қайтиши ҳақида: "Имиджни йўқотишни хоҳламаймиз"

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 18:21
  • 1087
  • 30

Ла Лига президенти Хавьер Тебас ПСЖ форварди Неймарнинг Испания чемпионати ("Барселона")га қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

"Мен Неймар Ла Лигага қайтмаслигини хоҳлардим. У тақлид қилиш учун яхши мисол эмас. Неймар ажойиб ўйинчи бўлиши мумкин, лекин биз илгари сураётган қадриятларда ўзини тутиш ҳам жуда муҳим.

Биз энг зўр футболчиларни Ла Лигага жалб қилишни хоҳлаймиз. Лекин, Неймарнинг ўзини тутиши бизнинг мусобақамизга тўғри келмайди. Биз кўп ишладик ва имиджни йўқотишни хоҳламаймиз", - дея Тебаснинг сўзларини келтирди "Marca" нашри.


Олдинроқ, бразилиялик "Барселона" билан келишувга эришгани ва қайтиши ҳақида Копа Америка-2019дан кейин эълон қилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар