"Манчестер Сити" 32 ёшли ҳимоячи учун курашади

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 20:00
  • 1036
  • 30

"Манчестер Сити" "Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"The Sun" хабарига кўра, Англия жамоаси уни Венсан Компанининг ўрнида ўйнатмоқчи. Манчестерликлар айни дамда "Лестер"дан Гарри Магуайрниг трансферини эплай олишмаяпти.

Шунингдек, Маурицио Сарри ҳам айни дамда унга ишонч билдирмаяпти ва у жамоани тарк этишни истамоқда.

Ўтган мавсумда Бонуччи "Ювентус" таркибида 41 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар