Бразилияда фожиа юз берди. 4 футболчи ҳалок бўлди

  • Mr.NoBoDy 30.01.2023 18:44
  • 2601
  • 30

Бразилияда футбол жамоасини олиб кетаётган автобуснинг кўприкдан қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда G1 Федерал магистрал полицияси маълумотларига таяниб.

Фожиа маҳаллий вақт билан 30 январь куни эрталаб содир бўлган. Автобус кўприкдан қулаб, ағдарилиб кетган.

Йўловчилар орасида ҳайдовчи, мураббийлар штаби ва исми ошкор этилмаган футбол жамоаси футболчилари ҳам бўлган.

Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, қолган 29 киши маҳаллий шифохонага етказилган. Омон қолганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Ўхшаш янгиликлар