"Милан" "Реал" футболчиси билан келишиб олди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 22:00
  • 1165
  • 30

"Реал" ҳимоячиси Тео Эрнандес "Милан"га ўтишга яқин турибди.

"GianlucaDiMarzio.com" хабарига кўра, 21 ёшли футболчининг трансфер нархи 20 миллион евро бўлади. Қайд этилишича, франциялик футболчи айни дамда Миланда. Эртага у янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.

Тео 2017 йилда "Реал"га ўтганди. Ўтган мавсумда у "Реал Сосьедад"да ижара асосида 28 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар