Алиссон рақамини алмаштирди

  • Mr.NoBoDy 02.07.2019 00:21
  • 1195
  • 30

"Ливерпуль" посбони Алиссон Бекер либосидаги 13 рақамни 1га алмаштирди.

Аввалроқ, бу сон ҳозирда "Бешиктош"да ижара асосида ўйнаётган Лорис Кариусга тегишли эди. 

Алиссон ўтган йилнинг ёзида «Рома»дан мерсисайдликлар сафига келиб қўшилганди. "Қизиллар"даги илк мавсумидаёқ у ЕЧЛ титулини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, мусобақанинг рамзий терма жамоасидан жой олиб, АПЛда мавсум якунларига кўра энг яхши дарвозабонга топшириладиган "Олтин қўлқоп" совринига ҳам эга чиқди.

Умуман, 26 ёшли бразилиялик посбон якунланган мавсум клуб сафида 51та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 36та тўп олиб чиқди. 

Ўхшаш янгиликлар